Она фарзандига иккинчи бор ҳаёт бахш этди

    Шералижон Азимжонов — Фарғона вилоятининг Фурқат туманидан. Йигирма тўрт ёшда. Сурункали буйрак етишмовчилиги сабабли ўтган йил декабрь ойидан буён Гулистон тиббиёт кластерининг нефрология ва гемодиализ бўлимида муолажа олиб келаётганди.

    Шифокорлар аҳволи ёмонлашиб бораётган беморнинг яқинларига бу дарддан халос бўлишнинг ягона йўли буйрак трансплантацияси эканлигини айтишди.

    — Ўғлимизга донор бўлиш учун турмуш ўртоғимнинг қон гуруҳи тўғри келмади, — дейди Олмахон Раҳмонова. — Шундан кейин қатор текширувлар ўтказилгач, буйрагим фарзандим учун мос келишини айтишди. Рости, шундай севиндимки, буни сўз билан ифодалай олмайман.

    Трансплантация амалиёти Гулистон тиббиёт кластерининг жарроҳлик бўлимида ўтказилди. Операция академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида муваффақиятли бажарилди.

    Барча харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилди. Муҳими, ҳозир она ва боланинг саломатлиги яхши. Яқин кунларда улар бутунлай оёққа туриб, оиласи бағрига соғ-омон қайтади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates