Хабарда айтилишича, оила Хакасия Республикаси пойтахти Абакан шаҳрида турли қийинчиликларга дуч келиб, оғир моддий аҳволга тушиб қолган. Улар нафақат молиявий кўмакка, балки консуллик кўмагига ҳам муҳтож эди.
Бош консуллик уларнинг аҳволини тезда ўрганиб, зарур ёрдам кўрсатди: оилани Ўзбекистонга қайтариш учун барча ҳужжатлар тайёрлади ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида авиачипталар сотиб олинди.
Юртимизнинг чет мамлакатларидаги консуллик идоралари томонидан амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатда ҳам ўз ўрнига эгалиги, ватандошлар манфаатларини ҳимоя қилиш устувор аҳамият касб этишини тасдиқлайди.
Ўзбекистоннинг ҳеч бир фуқароси эътиборан четда қолмайди ва зарур ҳолларда Ватанига етиб олиши учун барча тегишли амаллар бажарилади.









