Онлайн мусобақанинг Осиё босқичи якунланди

    Спорт 10 июл 2020 1150

    Халқаро самбо федерацияси томонидан илк бор ўтказилаётган онлайн жаҳон кубогининг Осиё минтақаси мусобақалари ўз ғолибларини аниқлади.

    Қитъанинг 23 та давлатидан сараланган 23 нафар спортчи иштирок этган мусобақада Ўзбекистон шарафини самбо бўйича халқаро тоифадаги спортчи Сарбон Эрназаров ҳимоя қилди.

    Коронавирус пандемияси сабабли илк бор ташкиллаштирилаётган онлайн баҳсларнинг шарт-шароитлари, мусобақа қонун-қоидаси бироз мураккаблиги натижасида ҳамюртимиз чорак финал остонасида жанубий кореялик Жаехи Жангга кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

    Ўзбекистонлик спортчини доғда қолдира олган Жанг эса мусобақанинг умумий ҳисоб-китобларига кўра, ҳиндистонлик спортчи билан 3-ўринни ўзаро тақсимлаб олишган бўлса, Япония ва Непал самбочилари олтин ва кумуш медалга эга чиқишди.

    — Ҳозирги кунгача Африка, Европа ва Осиё қитъаларининг саралаш турнирлари якунланди. 11-12 июль кунлари Панамерика қитъаси вакилларининг саралаш мусобақалари ўтказилади. 18-19 июлда эса жаҳон кубогининг финал мусобақалари бўлиб ўтади, — дейди «Янги Ўзбекистон» мухбирига Осиё самбо федерацияси президенти, ҳамюртимиз Аламжон Муллаев.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates