Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

    Ҳолат юзасидан ҳам фирибгарлик ҳамда пора бериш бўйича жиноят иши қўзғатилди.

    Косон туманида фуқаро Л.Р. фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, уни 3 000 АҚШ доллари эвазига қўшни Тожикистон Республикасидаги олий ўқув юртининг иқтисод йўналишига ўқишга киритиб қўйиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчириб беришни ваъда қилган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузар олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates