Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

    Хавфсизлик 19 июл 2021 876

    Тошкент вилояти ва шаҳрида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, дея хабар беради Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўрганувчи-ўқитувчиси И.Б. фуқаро Р.ни 7 000 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимида ишловчи танишлари орқали ушбу университетга ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, олдиндан 3 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

    Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Учтепа тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент давлат аграр университети спорт клуби мураббийи С.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.ни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 200 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар!

    Бугунги кунда, Республикамизда мавжуд 141 та олий таълим муассасаларининг барчасига онлайн ҳужжат топшириш ва ўқишга кириш борасида кенг имкониятлар яратилган бўлиб, яъни ҳар бир абитуриент бир вақтнинг ўзида мос таълим йўналиши бўйича 5 тагача ОТМ ларга ҳужжат топшириши, шу билан бирга кириш имтиҳонларидан етарлича балл тўплолмаган тақдирда контракт ёки оширилган контракт тўловларини амалга ошириш орқали ҳам талаба бўлиш имконияти яратилган.

    Шундай экан, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда, ўқишга киришда очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ҳаракат қилишингизни, фирибгарлар тузоғидан эҳтиёт бўлишингизни сўраб қоламиз, дея огоҳлантиради. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates