Ўқитувчиларнинг малакасига яраша тоифа бериш синовлари бошланди

    2020 йилда малака (тоифа) аттестация синовларида қатнашиш учун 112 935 нафар педагогдан ариза келиб тушган. Талабгорларнинг 57 743 нафари олий ва биринчи малака тоифаларига, 55 192 нафари эса мутахассис малака тоифасидан иккинчи малака тоифасига ошириш истагини билдирган.

    Мамлакатимизда ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш ҳамда уларнинг малакасига яраша тоифа бериш орқали ўзаро соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида педагог кадрлар аттестацияси ўтказиб келинмоқда. 2020 йилда малака (тоифа) аттестация синовларида қатнашиш учун 112 935 нафар педагогдан ариза келиб тушган. Талабгорларнинг 57 743 нафари олий ва биринчи малака тоифаларига, 55 192 нафари эса мутахассис малака тоифасидан иккинчи малака тоифасига ошириш истагини билдирган.

    Жорий йилда педагоглар учун ўтказиладиган малака (тест) синовлари коронавирус пандемияси сабабли тўхталиб турилган эди. Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиши билан Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, кўплаб соҳаларда босқичма-босқич тарзда тикланиш жараёнлари кўзга ташланмоқда.

    Шу қаторда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ҳам аттестация жалб этиладиган педагоглар учун малака (тест) синовлари жараёнини ўтказиш ишлари бошлаб юборилди.

    Хусусан, 7-21 сентябрь кунлари Тошкент вилоятидаги умумтаълим муассасалари педагоглари учун ўқув фани бўйича малака (тест) синовлари ўтказилмоқда. Жорий йилги синовларга жами 3387 нафар Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактабларида фаолияти олиб бораётган ўқитувчиларни жалб этиш режалаштирган.

    Малака (тест) синовлари реал вақт режимида, барча қулайлик, шарт-шароитлар яратилган, шунингдек, замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланган хоналарда онлайн тарзда ўтказилмоқда. Таъкидлаш жоизки, педагоглар саломатлиги сақлаш мақсадида синовлар санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилмоқда.

    Жараёнда шаффофликни таъминлаш учун жалб этилган назоратчилардан ташқари, синовлар кузатув камералари орқали ҳам ёзиб олинмоқда. Синовларда иштирок этаётган ўқитувчилар тестни якунлаши билан қайд этган натижаларини билиб олишмоқда.

    Бундан ташқари соҳа ходимларига кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан “Педагог кадрлар ва уларнинг аттестация натижалари тўғрисидаги маълумотлар учун махсус электрон база” (pka.tdi.uz) яратилди. Эндиликда педагог шахсий идентификация рақами (PINFL), паспорт серияси ҳамда рақамини киритиб, аттестация натижалари билан танишиши мумкин.

    Мазкур базада малака тест синов натижалари, дарс ўтиш маҳорати ҳамда меҳнат самарадорлиги бўйича олинган баллар, аттестация комиссиялари томонидан чиқарилган қарорлар ва малака тоифа сертификати ҳақидаги маълумотлар жамланган.

    Шунингдек, педагог кадрларнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат серияси ва рақамини киритиш орқали сертификатнинг кимга тегишлилигини ҳам текшириш мумкин. Бу эса ўз навбатида шаффофликни таъминлаб, турли фирибгарликларнинг олди олинишига хизмат қилади.

    Ҳукуматимизнинг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан билан тасдиқланган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ўқитувчилар салоҳиятини адолатли баҳолаш мақсадида жараён соддалаштирилиб, қатор янгиликлар жорий этилган.

    Хусусан, аввалги тартиб бўйича педагог қанчалик малакали, билими ва салоҳиятига ишонса-да, фақат ҳар беш йилдагина аттестацияга жалб этилган. Мисол учун педагог мутахассисликдан олий тоифани қўлга киритгунига қадар 13 йил кутишига тўғри келарди. Янги тартибга кўра беш йиллик мажбурий муддат бекор қилиниб, педагог ёзма аризасига биноан навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиши мумкин бўлди.

    Жорий йилнинг ўзида муддатидан аввал аттестацияда иштирок этиш учун 35 минг 208 нафар педагог ариза билан мурожаат қилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates