Оққўрғонлик ғаллакорларнинг муваффақияти

    Агросектор 2 июл 2020 1975

    Оққўрғон тумани ғаллакорлари давлат қабул пунктларига 29 531 тонна бошоқли дон топшириб, шартнома топшириғини ортиғи билан бажардилар.

    Ҳосилни нест-нобуд қилмасдан, белгиланган муддатда йиғиб олишда туманда ташкил этилган 27 та ғалла отрядининг хизмати алоҳида бўлди.

    Таъкидлаш жоизки, бошоқли дон экинларини парваришлашда агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилганлиги, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши профилактик кимёвий ишловлар тизимли равишда ўтказилганлиги ўз самарасини берди. Табиийки, омилкор деҳқон ва фермерларнинг кўрсатган жонбозлиги ҳам муҳим аҳамият касб этди.

    Аслида деҳқон учун ҳеч қачон йил осон келмайди. Об-ҳавонинг ноқулай келиши, табиат инжиқлари, сув танқислиги ва бошқа сабабларни енгиб ўтишга тўғри келади. Тўпланган тажриба, омилкорлик билан иш юритиш эса мўлжалдаги ҳосилни тўплаш имконини беради. Бугун оққўрғонлик ғаллакорларнинг юзи ёруғ. Улар режадагидан анча зиёд ҳосил етиштиришга муваффақ бўлишди.

    Шартнома мажбуриятлари бажарилган бўлсада, ҳозир ҳам ўрим-йиғим давом этмоқда. Комбайнлар кечаю кундуз ғаллазорларда шитоб билан ишламоқда. Сабаби ҳали далаларда ҳосил кўп.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates