Ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга тайёрлашнинг янги тизими жорий этилади

    Таълим 16 сентябр 2020 13447

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш тизимини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    Ҳужжат лойиҳасига кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида Ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга тайёрлашнинг янги тизими жорий этилади.

    Халқ таълими вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг сони 7 штат бирлигидан иборат бўлган Ўқувчиларнинг касбга лаёқатини аниқлаш ва касб-ҳунарга йўналтириш бошқармаси, ҳудудий бўлинмалари тузилмасида жами 70 та штат, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида 5 штат бирлигидан иборат бўлган Касб-ҳунарни ривожлантириш бўлимлари ташкил этилади.

    Марказий аппарати тузилмасига ўқувчи-ёшларни замонавий касб-ҳунарга йўналтириш масалалари учун масъул бўлган вазир ўринбосари лавозими киритилади.

    Лойиҳада келтирилишича, касб-ҳунарга ўргатиш курсларини тамомлаган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг касб-ҳунар кўникмаларини баҳолаш, тегишли сертификат ва резидентлик мақомини бериш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги Сертификациялаш маркази ташкил этилади.

    Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) орқали ўзини ўзи банд қилган шахслар (фрилансерлар) Марказ резиденти мақомини олган тақдирда меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

    Лойиҳага кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг аттестатида уларнинг касбий лаёқати қайд этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates