Ўқувчилари қўлга киритган медаллар сони бўйича жаҳонда ягона академик лицейни биласизми?

    Таълим 18 сентябр 2021 1105

    Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейида таҳсил олаётган ўқувчилар кимё ва биология фанларидан Бутунжаҳон ҳамда Халқаро Менделеев олимпиадаларида юксак натижаларга эришиб келмоқда.

    2008-2020 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицей ёшлари дунёнинг турли давлатларида бўлиб ўтган фан олимпияларида Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилиб 81 та олтин, кумуш ва бронза медалларга сазовор бўлди.

    Шундан, охирги 3 йилда 35 та медаль - 6 та олтин, 12 та кумуш, 17 та бронза олишган, жумладан, 2018 йил 52-Халқаро Менделеев олимпиадасида 1 та кумуш ва 3 та бронза, 50-Жаҳон кимё олимпиадасида 2 та бронза, Кимё фанидан Халқаро ChemiCo 2018 олимпиадасида 1 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медаллар шодасини қўлга киритди.

    2019 йил 53-Халқаро Менделеев олимпиадасида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза (Россия), Биология фанидан 30-Жаҳон олимпиадасида 2 та бронза (Венгрия), Кимё фанидан 51-Жаҳон олимпиадасида 2 та кумуш ва 1 та бронза (Франция), Кимё фанидан Халқаро ChemiCo 2019 олимпиадасида 2 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза (Сингапур) медаллари соҳиби бўлди.

    Бундай зафарлардан илҳомланган ёшларимиз 2020 йил Биология фанидан 31-Жаҳон олимпиадасида 1 та олтин (Япония), Кимё фанидан 52-Жаҳон олимпиадасида 2 та кумуш (Туркия), 54-Халқаро Менделеев олимпиадасида 1 та олтин, 2 та бронза (Россия), Кимё фанидан Халқаро ChemiCo 2020 олимпиадасида 2 та кумуш, 4 та бронза (Сингапур) медалларига эга бўлди.

    Энг қувонарлиси, 2021 йилда Россияда ўтказилган 55-Халқаро Менделеев олимпиадасида 2 та кумуш ва 1 та бронза, Биология фанидан 32-Жаҳон олимпиадасида 1 та олтин медалларни юртимизга туҳфа этишди(Португалия). 2021 йил Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган 53~Жаҳон кимё олимпиадасида Кимё фанидан Омонов Собиржон олтин медални қўлга киритди.

    Илм йўлида игна билан қудуқ қазиган устоз-шогирдлар меҳнати ва орзуси самараси ўлароқ, олимпиадалар борасида қилинган ишларни сарҳисоб қиладиган бўлсак мазкур академик лицей 2008-2021 йилларда, жами 82 та, шундан, 13 та олтин, 24 та кумуш, 45 та бронза медалларини қўлга киритиб, жаҳон илм майдонида 82 марта Ўзбекистон байроғини юқори чўққиларга кўтаришга муяссар бўлиб келмоқда.

    Ушбу академик лицей ўқитувчи-устозлари бу марралар билан чекланиб қолишмоқчи эмас. Улар олдидаги асосий мақсадлардан бири мазкур таълим муассасаси ҳам Бухоро Қоракўл халқаро мактаби сингари халқаро мақом олишига эришиш эканини таъкидлашади.

    Сирасини айтганда академик лицейнинг моддий-техник базаси моддий-маънавий эскирган. Айниқса, бино капитал реконструкцияга муҳтож. Ўқув базаси эса янги технологиялар билан жиҳозлашга эҳтиёжи бор. Бу ишлар амалга оширилса, ўқувчилар юртимиз байроғини келгуси йилларда ўтказиладиган халқаро ва жаҳон фан олимпиадаларида бунданда баланд, барқарор кўтариб, шода-шода олтин медаллар билан муносиб жавоб беришига ишонамиз. Чунки Тошкент Педиатрия тиббиёт институти академик лицейи жаҳон ва халқаро фан олимпиадаларида қўлга киритган медаллар сони нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳонда ягона эканини ҳатто Нобел мукофоти совриндори Франциянинг таниқли олими Жеан-Пиерре Сауваге ҳам эътироф этган.

    Эришилган ютуқлар таълимга қаратилаётган алоҳида эътибор, ёшларнинг истеъдоди ва салоҳиятини юзага чиқариш учун олиб борилаётган улкан ислоҳотлар меваси эканини фахр ила айта оламиз. Иқтидорлари ёшларимизга келгусида бунданда юксак чўққиларни забт этишларини тилаймиз.

    Ортиқбой ИШОНҚУЛОВ,

    Академик лицей директори,

    профессор,

    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates