“Ўрикзор” бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди

    Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Ўрикзор «Строй город» қурилиш бозори ўзбошимчалик билан электр энергиясидан узилгани бўйича хабарлар тарқалди.

    Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тарқалган хабарга муносабат билдирди.

    Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, аслида Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан, «OZIQ-OVQAT STANDART KARTON» МЧЖга қарашли савдо бинолари ва хоналарида аниқланган ёнғин хавфсизлиги бўйича камчиликлар ва қонун бузилишлари тўлиқ бартараф этилгунга қадар иш фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган.

    "Ҳурматли фуқаролар ҳар қандай асоссиз хабарларга ишонманг, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари
    томонидан, ноқонуний коррупцион ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси ФВВ 1101 ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беринг, хабар берган барча фуқароларнинг шахси сир сақланишига кафолат берилади,". дейилади муносабатда
    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates