Орландо аэропортида самолёт ёниб кетди

    АҚШнинг Орландо халқаро аэропортида Delta Air Lines самолёти ёниб кетди.

    Бу ҳақда АҚШ фуқаро авиацияси маъмурияти (FAA) маълумотларига таяниб, Fox35 минтақавий телеканали хабар берди.

    FAA маълумотларига кўра, Airbus A330 душанба куни эрталаб Атлантага учишга тайёрланаётган эди, бортида 200 нафар йўловчи, 10 нафар борт кузатувчиси ва икки учувчи бор эди. Самолёт ҳаракатлана бошлаганида двигателлардан бирининг тутун қувуридан аланга чиққани кўринди.

    Эълон қилинган видеороликда қутқарувчилар ёнғинни ўчиришга уринаётган вақтда йўловчилар ҳалокат тараплари орқали самолётни тарк этаётганини кўриш мумкин.

    Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    май, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates