Ўрмон фонди ерларининг 1 минг 327 гектар қисмида 783 минг 600 туп кўчат етиштирилади

    Яшил сайёра 22 феврал 2021 1345

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ёғочсозлик саноати хомашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Ҳужжатга мувофиқ, республикада 6,5 миллион тупдан зиёд ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ҳамда бошқа мебелбоп дарахт турлари экилади.

    Хусусан, 2021-2022 йилларда:

    • қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган захирадаги ерларнинг 3 минг 173 гектарида 2 миллион туп;

    • ўрмон фондининг тоғолди ва адирлардаги ерларининг 1 минг 327 гектар қисмида 783 минг 600 туп кўчат етиштириш кўзда тутилган.

    Шунингдек, 2021-2024 йиллар давомида:

    • ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларининг 860 гектар қисмида 747 минг 500 туп;

    • фойдаланилмаётган захира ерларининг жами 4 минг гектарида 2 миллион 990 минг туп дарахт кўчатлари етиштириш белгиланган.

    Қарор асосида, 2021 йил 10 мартдан бошлаб мебель саноатида ёғоч хомашёси сифатида фойдаланиладиган павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ҳамда бошқа дарахтлар плантацияларини ташкил этувчи барча юридик ва жисмоний шахсларга зарур кўчат экиш материаллари белгиланган тартибда шартнома асосида етказиб берилади.

    Қорақалпоғистон ва барча вилоятлар ҳокимликлари томонидан 2021 йил 25 мартдан бошлаб кластер шаклида дарахтлар плантацияларини ташкил этиш учун мебель ва ёғочсозлик саноати ташкилотларига захирадаги ва фойдаланишдан чиққан ерлардан камида 50 гектардан ажратилади.

    Аввалроқ, ҳукуматнинг тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш бўйича қарори қабул қилинганди. Ушбу ҳужжатда ҳам мамлакатда ёғоч маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш, импорт ҳажмини кескин камайтириш кўзда тутилган.

    Маълумот учун, 2020 йилнинг ўтган 10 ойи давомида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 471,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 37,7 млн АҚШ долларига кам.

    Ўзбекистон ўтган йили 49 мамлакатдан, хусусан, Россия, Хитой, Туркия, Беларусь, Италия давлатларидан ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари импорт қилган.

    Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates