Ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш «Йўл харитаси» тасдиқланди

    Агросектор 9 октябр 2020 3378

    2020 йил 6 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–4850-сонли «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ, 2020-2022 йилларда ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачиларга қуйидаги шартларда ижара тўловининг «ноль» ставкаси қўлланилади:

    - ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ер участкаларида янгидан барпо этилган ва ижарага берилган ёнғоқ мевали боғлар (писта, бодом, ёнғоқ) ва тез ўсувчи дарахтлар (павлония, терак) плантациялари эгаллаган майдонларга – 5 йил давомида;

    - ўрмон фондининг чўл ҳудудларида жойлашган, сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ерлари ўзлаштирилиб, чўл ўсимликлари (саксовул, черкез, қандим, қорабуроқ) плантациялари барпо этилганда – 10 йил давомида;

    - ўрмон фондининг сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ерлари ўзлаштирилиб, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат экинлари (дуккакли, мойли, бошоқли экинлар, сабзавот, полиз) ва доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилганда – тегишлича 1 йил ва 3 йил давомида.

    2021 йил 1 январдан бошлаб ижарачилар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун – 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар ой учун БҲМнинг 2 баробаридан ошмаган миқдорда субсидия тўланади.

    Қарор билан Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

    Концепцияга кўра, 2030 йилга келиб:

    - ўрмон фонди ерлари майдонини 14 миллион гектарга, шундан ўрмон билан қопланган ерларни 6 миллион гектарга;

    - уруғ тайёрлаш ҳажмини йилига 840 тоннага;

    - асалари оилалари сонини 300 мингтага;

    - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини йилига 32 минг тоннага;

    - доривор ўсимликлар етиштириш ҳажмини йилига 11,6 минг тоннага етказиш назарда тутилган.

    Шунингдек, қарорга мувофиқ «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўрмончи» фахрий унвони таъсис этилиши белгиланди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates