Ўрта Чирчиқ гранитлари хорижликларни қизиқтирмоқда

    Бизнес 6 июл 2020 2309

    Ўрта Чирчиқ туманининг «Ким Пен Хва» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Bazalt granite" масъулияти чекланган жамияти фаолиятини бошлади. Корхонада қурилишда фойдаланиладиган гранит маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

    Тайёрланаётган гранитларнинг хомашёси Навоий вилоятидаги конлардан олиб келиняпти.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 10 млрд сўм бўлиб, корхона тўлиқ қувватда фаолиятини бошлагач, 60 нафар кишига иш ўрни яратилади.

    Ҳозирда Кўксарой гранитига ишлов берилиб, тайёр маҳсулот сифатида қурилиш объектларига етказиб берилмоқда. Бугунги кунда жамият маҳсулотларини Тошкент ва Нурафшон шаҳарларидаги қурилиш корхоналарига жўнатяпти. Келгусида уларни Тожикистон ва Туркманистонга экспорт қилиш ҳам режалаштирилган.

    – Гранитларга ишлов бераётган махсус техникалар замонавий бўлиб, улар Хитойдан олиб келинган, – дейди корхона иш бошқарувчиси Ҳабибулло Зокиров. – Ишчи-ходимлар хитойлик мутахассислардан касб сирларини ўрганишган. Шу боис, иш самарадорлиги ортиб бормоқда. Яқинда ишлаб чиқараётган гранит маҳсулотларимизнинг умумий ҳажми 10000 квадрат метрга етади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates