Осиё тараққиёт банки вакиллари билан учрашув ўтказилди

    Инвестициялар 10 август 2022 1510

    Жорий йил 9 августда Тошкент шаҳар ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов, «Махсустранс» ДУК раҳбари Санжар Уматов ва Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган маблағлар доирасида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 30 гектар майдонда замонавий талаблар асосида қурилаётган Чиқиндиларни сақлаш ва утилизация қилиш полигонида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

    Шунингдек, Янгиҳаёт туманида қурилиши режалаштирилган Қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғувчи автотранспортлар учун автотураргоҳни барпо этишга қаратилган ва бошқа лойиҳалар кўриб чиқилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates