баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Осиё тараққиёт банки юртимизда бир нечта ГЭС қурилиши учун маблағ ажратади

    “Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (497-сон, 21.08.2020 йил) қабул қилинди.

    Унга кўра:

    2019 йил 30 сентябрда Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши томонидан “Барқарор гидроэнергетика” (“Оқсу дарёсида Рабат ГЭС курилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС курилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши”) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига ОТБнинг одатий капитал манбаларидан 25 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли давр билан 60,0 млн АҚШ доллари микдорида кредит ажратилиши маъқулланди.

    Инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослануви Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 июлдаги “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган.

    2020-2022 йилларда амалга ошириладиган умумий киймати 75,3 млн АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳасинининг молиялаштириш манбалари:

    60,0 млн АҚШ доллари - ОТБ томонидан ажратиладиган кредит;

    5,8 млн АҚШ доллари - Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишидаги улуши;

    9,5 млн АҚШ доллари - “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

    Қарор билан шунингдек:

    Инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;

    Инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган ОТБ кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва воситачилик тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали тасдиқланди.

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг “1-сон қурилиш дирекцияси” унитар корхонаси инвестиция лойиҳасининг буюртмачиси ва ижро этувчи ташкилоти ҳисобланиб, лойиҳа ечимларини иншоотларнинг ишончлилик ва хавфсиз эксплуатация қилинишига доир талабларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан тўғри танлаш ва қўллаш, инвестиция лойиҳаси бўйича ускуналар, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларни кузатиш ва техник назорат ҳамда қабул қилиб олиш учун масъул этиб белгиланди.

    Қашқадарё вилояти ҳокимлиги инвестиция лойиҳаси доирасида гидроэлектрстанцияларни ва юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш учун ўз вақтида ер участкалари ажратилишини таъминлайди.