Кеча, 20 апрел куни Саудия Арабистонида ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби бўлган Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига Президент совғаси берилиши кутилмоқда.
Турли ижтимоий тармоқларнинг ўз манбаларига таяниб тарқатган хабарларига кўра, футболчиларга Chevrolet Cobalt автомобиллари, жамоа мураббийлар штабига эса Chevrolet Tracker aвтомобили тақдим этилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун соат 19:00да Ислом Каримов номидаги Тошкентга халқаро аерапортида кутиб олинади.









