Осмондан тушаётган миллионлар

    “Янги Ўзбекистон” газетасининг шу йил 2 декабрь сонида ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти директори Зариф Муқимовнинг “Осмондан тушаётган миллионлар” номли мақоласи чоп этилди. Қуйида уни ўқишингиз мумкин.

    Мамлакатимиз қуёш энергиясидан фойдаланиш учун ўта қулай иқлим шароитига эга. Йилнинг 85-87 фоиз қисми қуёшли ўтади. Қайта тикланувчи энергия манбаларини қўшиб ҳисоблаганда бу борада Ўзбекистоннинг энергетик салоҳияти 98,5 фоизни ташкил этади. Айнан мана шу имкониятдан тўғри ва унумли фойдаланилса, аҳолининг ижтимоий шароитини янада яхшилаш мумкин.

    Юртимизда иқтисодиёт тармоқлари бўйича энергия сарфини 2030 йилга қадар бир ярим баробар камайтириш мақсадида янги технологик ечимларни яратиш ва такомиллаштириш ҳамда жорий этишга доир кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-­ҳаракатлар Янги Ўзбекистоннинг 2022-­2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда, 2026 йилга қадар электр энергияси ишлаб чиқариш улушини 20 фоиздан ошириш, мамлакатни ишончли, хавфсиз, тежамкор ва самарали электр энергияси манбаи билан таъминлаш, ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш бўйича белгиланган вазифаларга уйғун.

    Ушбу вазифаларни бажариш, хусусан, электр таъминотида анъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг оқилона комбинацияларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, электр энергияси истеъмолини замонавий усуллар асосида бошқариш услубиятини яратиш муҳим аҳамиятга эга.

    Президентимизнинг шу йил 9 сентябрдаги “Энергия тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора­-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти талабалар турар жойига қуёш мини электр станцияси ўрнатилди. Лойиҳа учун ички имкониятдан келиб чиқиб 571,5 миллион сўм йўналтирилди.

    Мўъжаз станция 68 та қуёш панелидан иборат бўлиб, соатига 30 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга. Қуёш энергиясини тўғридан­тўғри электр токига айлантирадиган фотоволтаик конвертер, яримўтказгичли қуёш қурилмалари махсус рамкаларга ўрнатилди ва бу яхлит қуёш панелларини ҳосил қилди. Қуёшдан олинган ёруғлик эса электр токига айланади. Ўрнатилган 30 кВт.ли қуёш панели 30 фоиз, яъни 108000 кВт. электр энергияси тежалишига олиб келади.

    Бунинг натижасида 86,5 миллион сўм иқтисодий самарадорликка эришилади. Аҳамиятли жиҳати, бу тизимнинг ишлаш жараёнини замонавий мобиль алоқа воситасида узлуксиз кузатиш имконияти мавжуд. Дастлабки станция — истиқболли режаларимизнинг бошланиши. Саъйҳаракатларимизни изчил давом эттириб, яқин вақтда институтнинг бошқа биноларини ҳам муқобил энергия билан таъминлашни режалаштирганмиз. Ҳозир институтимиз бош биноси, ёрдамчи бино ва ошхона учун ўрнатиладиган қуёш электр станцияси лойиҳаси тайёрланди.

    У амалиётга жорий этилса, энергия харажатининг 32 фоизини ёки 172 миллион сўм тежашимиз мумкин. Институтда ҳозир ёш тадқиқотчилар, магистрантлар ва талабалардан иборат “South solar engineering” инновацион гуруҳи ташкил қилинган. Мақсадимиз энергия тежаш муаммолари ва аҳолига мунтазам энергия етказиш лойиҳалари устида ишлаш, замонавий муқобил энергия манбалари йўналишида тадқиқотлар олиб бориш, қуёш энергияси қувватидан оқилона фойдаланиб, аҳолининг барча қатламларига энергия етиб боришига ҳисса қўшишга қаратилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates