Eurostavka.ru сайти хабарига қараганда, Москванинг “Спартак” клуби ярим ҳимоячиси, ўзбекистонлик 21 ёшли футболчи Остон Ўринов Москва областининг “Химки” жамоасига ўтиш учун маоши камайишига рози бўлган.
Аввалроқ у “Спартак”нинг ёшлар жамоаси сафига ўтказилганди.
Маълумот учун, О Ўринов “Спартак” билан 2025 йилгача шартнома имзолаган. Шартнома бўйича унинг маоши ойига 50 минг евро этиб белгиланган эди.