Ота-она ўсмир ёшдаги фарзандига эътиборлироқ бўлиши лозим 

    Суҳбат 6 феврал 2021 1938

    Кечагина дунёга келган фарзандингиз бугун  ўспирин йигитга айланди. Бўйи бўйингизга тенглашган, ўзини катталардек тутишга чоғланган жигарбандингизнинг ўқишда, ҳаётда эришаётган ютуқларини кўриб қувонишингиз табиий. 

    Буни кўриб, баъзи оталар: “энди юмушларни ўғлимга ишониб топширсаммикан”, деган хаёлга боришади. Бироқ, бунга ҳали анча эрта. Чунки, ўғлингиз ҳаёт ташвишларини елкасига олишга анча ёшлик қилади. Уни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун ота-она зиммасида ҳали кўп вазифалар бор. Уларни тўлақонли бажариш учун, аввало, ўсмирлик даврига қадам қўйган ўғлингизнинг организмида қандай руҳий ва жисмоний ўзгаришлар рўй бераётганини билишингиз фойдадан ҳоли бўлмайди.

    Бу борадаги саволлар билан ССВ Матбуот хизмати Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансери шифокори, олий тоифали уролог Радик КАШАПОВга мурожаат қилди (1-қисм).

    — Баъзи ота-оналар ўсмир ёшдаги ўғилларининг тез-тез хасталаниб, ётиб қолишидан нолишади. Бунинг сабаби нимада?

    — Ўғил болаларда ўтиш даври қизларникига қараганда бир-икки йил кечроқ бошланади. Шуни ҳам айтиш керакки, ўсмирлик даврининг аниқ чегаралари йўқ.

    Мутахассисларнинг фикрича болаликдан ўсмирликка ўтиш даври 10-11 ёшдан бошланиб, 15-17 ёшгача давом этиши мумкин. Бундан ташқари, бу даврдаги ўзига хос хусусиятлар ҳар бир болада турлича ифодаланади. Чунки, одам организми ўзига хос ритмлар асосида ривожланади.

    Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўсмир организмида психологик-физиологик ўзгаришлар шу қадар жадаллик билан кечадики, бундан баъзида болаларнинг дили ҳам, нозик жуссаси ҳам бирдек озор чекишига гувоҳ бўламиз.

    Дилбандимиз баъзида вужудидаги оғриқли ўзгаришларга дош беролмай хасталаниб ётиб қолади. Аммо, бундай ҳолатга ҳар доим ҳам жиддий касаллик, деб қараш тўғри эмас. Бунга аксарият ҳолатда ўтиш даврида организмда жадал суръатлар билан кечаётган психо-физиологик ўзгаришларга айрим аъзолар мос равишда ривожланишга улгуролмай қолиши сабаб бўлади. Ички аъзоларнинг етилиши меъёрга тушиши билан бундай касалликлар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетиши мумкин.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates