Ота-оналар ишлайдиган ишлаб чиқариш корхонасига саёҳат

    Кейинги авлод 11 сентябр 2020 1594

    Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ўз ходимларининг фарзандларига ота-оналари ишлайдиган ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюриш имкониятини берди.

    Ўқув йили бошланиши арафасида завод раҳбарияти ташаббуси билан биринчи марта заводда умумтаълим мактаби ўқувчилари учун «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди. Ушбу экскурция Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг «Ёшлар иттифоқи» бошланғич ташкилоти томонидан ташкил этилди.

    Экскурция давомида болажонлар завод ҳақида қизиқарли ҳикояларни тингладилар. Улар нефть маҳсулотлари қаерда сақланиши, тозалаш иншоотлари, нефтни қайта ишлашнинг турли жараёнлари қандай ўтиши ва дизель ёқилғиси бензиндан қандай фарқ қилишини, нефтни қайта ишлаш 100 йилдан ортиқ тарихга эга эканлиги ва корхона 15 га яқин маҳсулот ишлаб чиқаришини билиб олдилар.

    Болалар қайта ишлаш жараёни қандай ўтаётгани, газ ниқоби ва ҳимоя каскаси нима учун кераклиги билан қизиқишди.

    Тафсилотларга бой ҳикоядан сўнг иштирокчиларга ота-оналари қаерда ишлашлари ва нима билан шуғулланишлари янада ойдинлашди.

    Мактаб ўқувчилари, айниқса, ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отрядига ташриф буюрганларидан қувонишди. Қутқарувчи ходимлар экскурциячиларга нафақат отряд қандай ишлаши ҳақида гапириб беришди, балки зудлик билан ўқув амалий машғулотини намойиш этишди.

    Болалар нефть, ишлаб чиқариш ва хавфсизлик қоидалари тўғрисида кўплаб маълумотларни билиб олдилар.

    Экскурция якунида ҳар бир ўқувчига эсдалик совғалари топширилди.

    Инсон келажакдаги касбини танлаш ҳақида қанчалик эрта ўйлай бошласа, ҳаётининг кейинги босқичларида унга шунча осонроқ бўлади. Ушбу экскурциядан сўнг баъзи болалар ўзларининг ҳаётларини нефтни қайта ишлаш заводи билан боғлашни исташларини тан олишди.

    Александр Зотов.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates