6 октябрь соат 15:00 да Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Денов тумани «Шахринав» маҳалласида яшовчи 28 ёшли фуқаро, Термиз шаҳрида жойлашган ресторанларнинг биридаги шартли мижозга 2 ёшли фарзандини 2 500 доллар ва 24 250 000 сўм эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Тадбир жараёнида, ушбу фуқародан кимёвий ишлов берилган 2 500 доллар ва 24 250 000 сўм пуллар, вояга етмаган фарзанднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва ушбу шахснинг фарзандини ўз хоҳиши билан сотганлиги бўйича ёзиб берган тилхати холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси, ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича фарзандини сотмоқчи бўлган шахс процессуал тартибда ушланиб, унга ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.