Ўта хавфли юқумли касаллик тарқатувчи “уйғонди” — Санепидқўмита

    Саломатлик 16 апрел 2025 1489

    Санепидқўмита ўта хавфли юқумли касаллик тарқатувчи “уйғонганини” айтиб, фуқароларни огоҳликка чақирди.

    Қайд этилишича, қрим-конго геморрагик касаллиги бу каналар чақиши оқибатида келиб чиқадиган ўта хавфли юқумли касаллик ҳисобланади.

    Санепидқўмита ушбу касалликни юқтириб олмаслик учун қуйидаги қоидаларга амал қилишни тавсия қилди.

    • Чорва моллари танасидаги каналарни қўллар билан териб олмаслик;
    • Уларни ўлдирмаслик;
    • Агар чорвада каналар бор бўлса ҳудуддаги ветеринария ходимларини чақириб, каналардан тозалаш чораларини кўриш;
    • Тоғ-адирга чиққанда, кана чаққан тақдирда тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш.

    Касалликнинг асосий белгилари эса тўсатдан иситма чиқиши, бош оғриғи, мушак ва бел оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиш ёки қон аралаш нажас, геморрагик (қон кетиш билан боғлиқ) ҳолатлар — яъни, бурундан, милкдан қон кетиши, тери остига қон қуйилиши ва бошқа ҳолатларда намоён бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates