Ўтган уч ойда 4 минг 7 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

    Рақамлаштириш 9 апрел 2021 783

    Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатишда айрим қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётгани аниқланиб, улар юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган 3 ойида ваколатли органлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида 4 минг 7 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Буларнинг 3 минг 554 тасида муддат бузилган бўлса, 144 та ҳолатда мурожаатлар асоссиз рад этилган.

    Шунингдек, 11 та ҳолатда ортиқча ҳужжатлар талаб этилган, 197 ҳолатда эса тўғридан тўғри хизмат кўрсатилганлиги боис масъул шасларга нисбатан таъсир чоралари кўрилди.

    Ўрганишлар натижасида давлат хизматларини кўрсатиш борасидаги қарор ва фармонлар ижроси юзасидан вилоят сув таъминоти идоралари томонидан 899 та, соғлиқни сақлаш муассасалари 610 та, ер ресурслари ва кадастр хизмати томонидан 502 та, газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан 381 та, ҳокимликлар томонидан 298 та қонунбузилиши ҳолати аниқланган. Шунингдек, 535 та солиқ органлари тизимида, 280 та ҳолатда қурилиш бўлими, 111 та ҳолатда эса электр таъминоти корхонаси тизимида қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган.

    Ўтган уч ойда ваколатли идораларга 153 та таъсир чоралари қўлланди. Шундан 47 та огоҳнома, 6 та тақдимнома киритилиши натижасида 36 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 4 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 100 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

    Шу билан бирга, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси мутахассислари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш чоғида қонунбузилиши ҳолатларининг келиб чиқишини олдини олиш ва муаммоларни бартараф этишда ваколатли идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Бундан кутилган мақсад эса битта бундай ҳолатларини камайтириш ва барҳам беришдан иборат.

    Қаҳрамон Ҳафизов,

    ДХА Тошкент вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates