Ўтган йилда банклардаги жами муаммоли кредитлар қолдиғи қарийб 21,2 триллион сўмга етди

    Марказий банк Ўзбекистондаги тижорат банкларининг кредит портфели ҳажми ҳамда улардаги муаммоли кредитлар (NPL) миқдори ва улуши тўғрисидаги маълумотни эълон қилди.

    Қайд этилишича, банк тизимидаги жами муаммоли кредитлар ҳажми 2024 йил давомида 4 триллион 564 миллиард сўмга ошди ва йил якунига келиб, NPL умумий қолдиғи 21 триллион 185 миллиард сўмга етди. Муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши йил бошида 3,53 фоизни ташкил қилган бўлса, йил якунига келиб ушбу кўрсаткич 3,97 фоизга етган.

    Давлат банкларида муаммоли кредитлар ҳажми йил бошига нисбатан 1 триллион 77 миллиард сўмга ортган. Бошқа банкларда муаммоли кредитлар ҳажми йил бошига нисбатан 3 триллион 487 миллиард сўмга ошган. NPL улуши эса, йил бошидаги 2,43 фоиздан 4,12 фоизгача кўтарилган.

    Йил давомида NPLʼнинг кескин ошиши асосан иккита банк — Ипотека банк (+1 трлн 844 млрд сўм) ҳамда Капиталбанк (+1 трлн 61 млрд сўм)да кузатилган. Шунингдек, Ҳамкорбанк (+219 млрд сўм), Анорбанк (+104 млрд), Давр банк (+102 млрд сўм), Трастбанк (+95 млрд сўм) ва TBC Bank (+87 млрд сўм) ларда муаммоли кредитлар бошқаларга қараганда сезиларли ошган.

    Октобанк йил давомида 212 миллиард сўмлик муаммоли кредитларидан тўлиқ халос бўлгани эътиборга молик.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates