Лого Лого-пв-уз

    Ўтган йили 3116 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди — Бош прокуратура

    Хавфсизлик 1 феврал 2023 852

    Ўзбекистон Бош прокуратураси мансабдор шахслар жиноятчилгига оид рақамларни эълон қилди.

    Таҳлилда 2022 йил давомида республика бўйича жами 2965 та жиноят иши бўйича 3116 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди.

    Таъкидланишича, жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 110 нафари республика, 264 нафари вилоят ва 2.742 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

    Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 2.103 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 265 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 243 нафари фирибгарлик, 169 нафари порахўрлик, 51 нафари мансаб сохтакорлиги, 22 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 14 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва 249 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

    Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн. 12 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 847 млрд. сўми ундирилган.

    No date selected
    март, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates