ОТМлар 4 та устувор вазифалар ижроси асосида ислоҳ қилинади

    Ҳукумат 16 июн 2021 1597

    Президентимиз олий таълим соҳасини ислоҳ қилиш ҳақида гапирар экан, соҳа раҳбарлари олдига аниқ вазифаларни белгилаб берди.

    Унга кўра, энди барча куч ва ресурслар 4 та устувор вазифага қаратилиши зарур бўлади.

    Биринчи – олийгоҳлар бошқарув кенгашлари ролини ошириш ва кафедралар ваколатларини кенгайтириш.

    Иккинчи – таълим бериш жараёнини бозор талабларига мослаштириб, ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш ва талабанинг ўз устида ишлаши учун муҳит ҳамда шароитни яратиш.

    Олийгоҳлар талабани ўқишга қабул қилишдан аввал, уларни қаерга ишга юборишини билиши, бунинг учун иш берувчилар билан 10 йиллик шартномага эга бўлиши керак.

    Учинчи – олийгоҳлар илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш.

    Тўртинчи – профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қоғозбозликни камайтириш, соҳани рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates