ОТМлар фаолияти 20 та мезон асосида баҳоланади

    Тадбирда олий таълим муассасаларининг миллий рейтингини аниқлаш бўйича белгиланган йўналишлар ва индикаторлар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.  

    Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоевнинг маълум қилишича, миллий рейтинг доирасида битирувчилари мавжуд 92 та (шу жумладан, 69 та ОТМ, 23 та филиал) олий таълим муассасасининг фаолияти самарадорлигига қуйидаги 4 та йўналишдаги 20 та индикатор асосида баҳо берилди:

    1) илмий тадқиқот фаолияти ва таълим – фан – ишлаб чиқариш интеграцияси;
    2) ўқув-методик ишлар фаолияти ва ўқитиш сифати;
    3) талабалар билими ва битирувчилар сифати;
    4) спортни ривожлантириш.

    Ушбу рейтинг натижалари юзасидан давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, таълим – фан – ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, халқаро рейтингларда муносиб ўринларини эгаллаш, ректор ва проректорларнинг масъулияти ва лавозимга муносиблиги юзасидан алоҳида чоралар кўриш бўйича вазифалар белгилаб берилди, – деди инспекция бошлиғи.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates