“Ови” юришмаган броконьер

    Яшил сайёра 10 июн 2020 1523

    табиатга етказилган зарар 1 миллиард 553 миллион сўмни ташкил этади

    Давлат экология қўмитаси томонидан 2020 йил 10 майдан 10 июнга қадар ўтказилган “Броконьерликка қарши курашиш ойлиги” тадбирида биргина май ойи давомида жами 600 та ҳуқуқбузарлик ҳолати (ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ноқонуний балиқ ови) аниқланган. Пандемия шароитида биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда 456 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан жами 2 миллиард сўм жарима ва табиатга етказилган зарар суммалари белгиланган.

    Шундан, маъмурий жарималар 447 миллион сўм, табиатга етказилган зарар 1 миллиард 553 миллион сўм ни ташкил этади.

    Давлат инспекторлари томонидан 92 та ҳолат бўйича 702,7 миллион сўм жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга киритилди.

    Ҳуқуқбузарлардан 83 та ов қуроли ва аслаҳа, 411 та тўр, 18 та электр қармоқ, 22 та электр арра ва болта, 733,8 кг балиқ, 92,5 м³ дарахт ва буталар ўтини олиб қўйилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates