Ўз жонига қасд қилишга уринган инсон ҳаёти сақлаб қолинди

    Ҳозирги кунда мутахассис-психологлар томонидан фуқаро билан психологик ишлар олиб борилмоқда.

    Жорий йилнинг 9 август куни соат тахминан 8:10 ларда Жиззах шаҳридаги "Истиқлол" болалар боғи ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари металл тўсиққа арқон боғлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган эркакни кўриб қолган ва уни нотўғри қадам ташлашдан қайтаришган.

    Дастлабки суриштирув ишлари натижасида номаълум фуқаро 37 ёшли Қ.Б. эканлиги аниқланган. Ҳозирги кунда мутахассис психологлар томонидан фуқаро Қ.Б билан психологик ишлар олиб борилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ахборот хизмати