Озарбайжон билан саноат мулкини муҳофаза қилишда ҳамкорлик қилинади 

    Халқаро ҳамкорлик 7 сентябр 2022 772

    “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–369-сон, 06.09.2022 й.) қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

    Мазкур Битим 2022 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.