Озарбайжон фуқароси АИБА раҳбари бўлмоқчи

    Спорт 16 сентябр 2020 2968

    Озарбайжонлик Сулайман Микаилов халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (АИБА) президентлиги учун ўз номзодини илгари сурди.

    Бу ҳақда хабар тарқатган Халқаро олимпия қўмитаси сайтида айтилишича, С. Микаилов 2018 йили Россиянинг Москва шаҳрида ўтказилган ижроқўм йиғилишида АИБА раҳбар органига аъзоликка сайланган эди.

    Бугунги кунда Озарбайжон бокс федерацияси вице-президенти сифатида фаолият кўрсатаётган Микаилов халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциациясига аъзо давлатларнинг бокс уюшмаларига йўллаган мурожаатида айтишига кўра, агар делегатлар уни АИБА президентлигига сайлашса, АИБАнинг 16 миллиард доллар атрофидаги қарзларини уч ой мобайнида тўлаб беришини ҳамда ташкилот атрофига «тараққиётга хизмат қиладиган» бокс инвесторларини жалб қилишини таъкидлаган.

    Айтиш лозимки, АИБА президентилиги учун ўтказиладиган сайловлар жорий йилнинг 12-13 декабрь кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.

    Тўлқин РЎЗИЕВ.