Озарбайжон журналистлари ва блогерлари Ўзбекистон бўйлаб медиаконтентлар тайёрлайди

    Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Боку шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ёрқин ранглари” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ушбу лойиҳа доирасида Озарбайжон Сайёҳлик блогерлари уюшмасига аъзо бўлган 4 нафар блогер ва журналист иштирокида мамлакатимизга пресс-тур ташкил этиляпти.

    Лойиҳадан кўзланган мақсад мамлакатнинг маданий жозибадорлиги ва туризм салоҳияти билан Озарбайжон фуқароларини яқиндан таништириш ва бу орқали Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда республикамизнинг маданият ва туризм соҳасидаги имкониятларини хорижий ОАВда кенг тарғиб этишга қаратилган.

    Маълумот учун, Озарбайжон Сайёҳлик блогерлари уюшмаси 2020 йил ўз фаолиятини бошлаган. Уюшмага бугунги кунда мамлакатдаги туризм соҳасида фаолият юритувчи катта аудиторияга эга бўлган таниқли блогерлар, журналистлар ва йирик медиа-компаниялар аъзо ҳисобланади.

    Лойиҳа доирасида пресс-тур иштирокчиларининг мамлакатимиз бўйлаб Тошкент, Самарқанд, Қўқон, Марғилон, Фарғона, Урганч, Хива, Бухоро каби шаҳарларга, Ғиждувон ва Риштон каби тарихий масканларга саёҳати ташкил этилади.

    Туризм соҳасида сўнги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва маданий мерос объектлари ҳақида туркум фотожамламалар, видеороликлар, мақола ва репортажлар ҳамда давомийлиги 130 дақиқагача бўлган ҳужжатли фильм тайёрлаш кўзда тутилган, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

    Шунингдек, тайёрланадиган материаллар йил давомида Озарбайжоннинг нуфузли ОАВда, жумладан, “RealTV” ва “AzTV” телеканалларида ҳамда Боку шаҳри кинотеатрларида намойиш этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates