Озарбайжон Мудофаа саноати вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди

    Ҳарбий 4 апрел 2021 1423

    Озарбайжон Мудофаа саноати вазири ўринбосари Бахишов Мехман Аббас ўғли бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

    Бугун, 4 апрел куни ташриф доирасида ушбу делегация вакиллари Ўзбекистон Мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Алишер Нарбаев билан учрашди.

    Учрашув давомида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Озарбойжон мудофаа саноати вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.

    Лейтенант

    Бобур ЭЛМУРОДОВ,

    “Ватанпарвар”