Озарбайжон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифига доир

    Ҳукумат 20 июн 2022 5174

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев жорий йил 21-22 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

    Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

    Икки мамлакат етакчилари ўзаро савдо ҳажмини ошириш, тадбиркорлар ва ҳудудлар даражасида кооперация алоқаларини кучайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, транспорт-транзит соҳасидаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратадилар.

    Бундан ташқари, давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий вазият юзасидан фикр алмашадилар, кўп томонлама тузилмалар доирасида фаол мулоқотни ривожлантириш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қиладилар.

    Олий даражадаги музокаралар якунида саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, илм-фан ва инновациялар, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

    Таъкидлаш жоизки, ташриф арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида ишбилармонлик тадбирлари ўтмоқда.

    Кейинги йилларда икки томонлама савдо кўрсаткичлари ва қўшма корхоналар сони сезиларли даражада кўпайди. 2021 йилда товар айирбошлаш ҳажми 42 фоизга, жорий йил январь-май ойларида 49 фоизга ўсди.

    Ўтган йили Озарбайжон ҳудудида юртимиз автомобилларини йиғиш бўйича ишлаб чиқариш майдончаси ишга туширилди. Ипакчилик, аграр мажмуа, қурилиш материаллари саноати, нефть-газ, фармацевтика ва озиқ-овқат тармоқларида янги кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда ва ишлаб чиқилмоқда.

    Мамлакатларимизда икки томонлама маданий тадбирлар, илмий анжуманлар, тақдимотлар ва ижодий учрашувлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates