Озарбайжонда сел келиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

    Озарбайжоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги Гейгель туманида сел келиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Кучли ёмғир туфайли бир қанча қишлоқлар сув остида қолди.

    Гейгель туманининг Ашаги Зурнобод, Шаҳрияр, Керемли ва Топалгасанли қишлоқларига сел келди. Уларга яқин ҳудудда жойлашган Ганжа шаҳрининг тўрт нафар фуқаросини сув оқими олиб кетди. Икки киши қутқарилди, икки эркакнинг жасади эрталаб дарёдан топилди.

    Сел уйларни вайрон қилган, томорқаларга, экинларга, бешта автомобилга зарар етказган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг техникалари ва бошқа хизматлар жабрланган аҳоли пунктларида иш олиб бормоқда.

    Мутахассислар томонидан газ ва электр таъминоти тикланди, қишлоқларни туташтирувчи йўл тозаланди. Автотранспорт ҳаракати тикланди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates