Озарбайжонлик жарроҳ Наманган давлат университетида маҳорат дарсларини ўтди

    Саломатлик 29 декабр 2021 1146

    Озарбайжон Жарроҳлик илмий марказининг жигар, ўт пуфаги йўллари ва ошқозон ости бези жарроҳлиги бўлимининг катта илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори, профессор Гурбанхан Муслимов Наманган давлат университетига ташриф буюрди.

    Гурбанхан Муслимов буқоқ касаллигини даволаш бўйича ўтказган жарроҳлик амалиёти акс этган видео тақдимотни талабалар эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, ушбу йўналишидаги янгиликлар хусусида ҳам батафсил маълумот берилди, ҳамда университетнинг профессор-ўқитувчилари билан мастер-класслар ташкил этди.

    Машғулотлар давомида олим, йирик мутахассис талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

    Гурбанхан Муслимов оғир кечган ўз болалиги, талабалик йиллари, бугунги даражага етиш учун босиб ўтган йўллари ҳақида самимий суҳбат жараёнида гапириб берар экан, наманганлик талаба-ёшларга бундай имконият, ғамхўрлик ва эътибордан унумли фойдаланиб қолишларини, инсонни фақат кучли билим, изланиш ва тажриба тўплашгина юқори чўққига олиб чиқишини алоҳида таъкидлади.

    Хорижлик меҳмон университетда талабалар учун яратилган шароитларга юқори баҳо берди ва келгусида тиббиёт факультети талабаларининг энг билимлилари таҳсил даврининг 3- ва 4-босқичларида Озарбайжон ва Германиянинг ривожланган олийгоҳлари ҳамда тиббиёт клиникаларида ўқув амалиётларини ўташи мумкинлигини маълум қилди.

    Бундай илмий-тадқиқот соҳасидаги муҳим ҳамкорлик учун, шунингдек, университетда келгусида юқори салоҳиятли тиббиёт кадрлари тайёрланишида ўз тажрибаси билан амалий ёрдам кўрсатиши инобатга олиниб, Наманган давлат университети Кенгашининг қарорига кўра, тиббиёт фанлари доктори Муслимов Гурбанхан Фатали ўғлига «Наманган давлат университетининг фахрий профессори» унвони берилди.

    Маълумот бериб ўтиш ўринлики, тиббиёт фанлари доктори, профессор Муслимов Гурбанхан Фатали ўғли 2005-2009 йилларда Германиянинг Мангейм университети Жарроҳлик клиникасида фаолият юритган. У Азиз Алиев номидаги Озарбайжон врачларни малакасини ошириш давлат институтининг Умумий жарроҳлик кафедраси профессори, шунингдек, Давос гастроэнтрология ва лапороскопия жарроҳлиги уюшмаси аъзоси, Немис ва Озарбайжон тиббий ҳамкорлиги уюшмаси асосчиси ва раиси, Германия жарроҳлар уюшмаси ҳамда Германиянинг Умумий ва вицерал жарроҳлар уюшмаси аъзоси ҳисобланади.

    Озарбайжонлик таниқли олимнинг Наманган давлат университетига ташрифи «АНАМEД» тиббий диагоностика маркази раҳбари Носирбек Абдуллахонов ташаббуси билан амалга оширилди.

    Санжарбек Ҳамидов.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates