Озарбайжонлик тадбиркор Қашқадарёга сармоя киритмоқда

    Инвестициялар 9 апрел 2022 1100

    Тошкент шаҳрида ташкил этилган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Озарбайжоннинг “Товуз-Балтия” компанияси бош директори Наиг Мамедгасановнинг Қашқадарё вилояти ҳокимлиги раҳбарияти билан учрашуви ўтказилган эди.

    Ушбу учрашув чоғида Китоб туманида анордан ичимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш борасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича келишувга эришилган эди. Ушбу музокараларни давом эттириш мақсадида кеча Наиг Мамедгасанов Китоб туманида бўлди. Хорижий инвестор туман ҳокимлигида илиқ кутиб олиниб, томонлар мавзу юзасидан атрофлича фикр алмашди.

    Туман ҳокими Aлишер Зокиров меҳмонларга ҳудуднинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти, бетакрор иқлими ва гўзал табиати ҳақида маълумот берар экан, ушбу омилларнинг қишлоқ хўжалиги ҳамда боғдорчилик соҳасида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида урғулади.

    Озарбайжонлик тадбиркор тумандаги қатор анорзорлар ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарига ҳам ташриф буюрди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates