“Ўзавтосаноат” Россиянинг йирик банки билан ҳамкорлик шартномаси имзолади

    Битим бўш пул маблағларини жойлаштириш бўйича ҳамкорликни биргаликда ривожлантиришни назарда тутади.

    Тошкент шаҳрида 5-7 апрель кунлари бўлиб ўтаётган “ИННОПРОМ” халқаро саноат кўргазмаси доирасида “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти ва Россия Федерациясининг “Совкомбанк” ИЧАЖ ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

    Шартномани имзолаш маросимида “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқарув раиси Шавкат Умурзаков ва “Совкомбанк" ИЧАЖ Бошқарув раиси Дмитрий Гусев иштирок этдилар.

    Келишув предмети UzAuto корхоналарига банк хизматларининг тўлиқ спектрини тақдим этиш, шу жумладан, кредит бериш, вақтинча бўш маблағларни жойлаштириш, ҳужжатли воситаларни тақдим этиш ва қимматли қоғозларни жойлаштиришни ташкил этиш соҳасида компаниялар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни таъминлашдан иборат.

    Томонлар шунингдек, айланма капитални молиялаштириш, “Ўзавтосаноат” АЖ таркибидаги корхоналарни техник қайта жиҳозлаш ва компаниянинг инвестиция лойиҳалари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва бизнез ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар. Бундан ташқари, битим бўш пул маблағларини жойлаштириш бўйича ҳамкорликни биргаликда ривожлантиришни назарда тутади.

    — Банкимиз сал аввалдан “Ўзавтосаноат” АЖ холдинг компанияси билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиш тажрибасига эга, — деб таъкидлади “Совкомбанк” бошқарув раиси Дмитрий Гусев. — 2019 йилда банк холдинг компаниясининг тузилмавий корхонаси “UzAuto Motors” АЖга синдикатлаштирилган кредит беришда иштирок этган. Биз янги шартномага ўзаро муносабатларни ривожлантириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш сифатида қараймиз.

    Маълумот учун, “Совкомбанк” ИЧАЖ корпоратив ва хусусий мижозларга, молия институтлари ва институционал инвесторларга кенг кўламли банк, молия ва инвестиция маҳсулотлари ҳамда хизматларини тақдим этувчи Россия Федерациясининг энг йирик хусусий молия институларидан бири ҳисобланади. Банк ички молия бозорида кучли мавқега эга бўлиб, корпоратив молиялаштириш, жамоат қарз воситаларини чиқариш ва активларни бошқаришни ташкил этишда етакчилардан бири ҳисобланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates