«Ўзавтосаноат» ва Қирғиз Республикаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлайди

    Бизнес 8 апрел 2021 1374

    «Ўзавтосаноат» АЖ ва Қирғиз Республикаси Энергетика ва саноат вазирлиги Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар.

    Меморандум доирасида томонлар Қирғизистонда енгил автомобиллар ва тижорат техникаларини ишлаб чиқаришни ташкил этишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олинди.

    Меморандум Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «ИННОПРОМ» халқаро саноат кўргазмаси доирасида имзоланди ва маросимда «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзаков ва Қирғиз Республикаси Энергетика ва саноат вазири Кубанычбек Турдубаев иштирок этдилар.

    Қирғизистон томони Ўзбекистон автомобиль саноатини юксак баҳолади ва томонлар Қирғиз Республикасида транспорт воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини ўрганишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар. Шу мақсадда ҳамкорликнинг техник, молиявий ва бошқа жиҳатларини ўрганиш учун қўшма ишчи гуруҳини тузиш режалаштирилди, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати.

    Ушбу йўналишни амалга ошириш Қирғизистон томонга янги ишчи ўринларини яратиш, ЯИМда саноат улушини ошириш, экспорт бозорига чиқиш ва аҳолини халқаро сифатдаги автомобиллар билан таъминлашга имконини беради.

    Томонлар давлатлараро савдо алоқаларини, шу жумладан, автомобилсозлик саноатини ривожлантириш ва кенгайтиришда умумий манфаатлар ва мақсадларга эга. Бугунги кунда «Ўзавтосаноат» АЖ Қирғизистонга автомобиль ва тижорат техникаларини экспорт қилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates