Ўзбек – Афғон темир йўллари ўртасида юклар ташуви тикланди

    Жорий йилнинг 8-10 феврал кунлари Термиз шаҳрида Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтурраҳмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилди.

    Учрашув натижасида Афғонистон темир йўл бошқармаси ва “Согдиана транс” ШК ўртасида “Ҳайратон – Мозори-Шариф” темир йўлини эксплуатация қилишни келгусида давом эттириш бўйича, янги шартнома имзолашга келишилди.

    Шу билан бирга, томонларнинг келишувига кўра, Афғонистон томонига йўналтирилган вагонларни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Согдиана транс” ШК томонидан Ҳайратон станциясига етказиб бериш жорий йилнинг 10 февралидан қайта тикланди.

    Музокаралар якунида эришилган келишувлар бўйича баённома имзоланди, дейилади Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates