Ўзбек ҳайдовчилари илк маротаба Афғонистон орқали Покистонга юк ташувларини амалга оширди

    Транспорт 17 июн 2022 1899

    Денгиз портларига чиқиш ҳамда бу йўналишда қулай транспорт коридорларини яратиш Ўзбекистон учун стратегик вазифа.

    Жорий йил 26-27 март кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси, Афғонистон ва Покистон Ислом Республикасининг йирик транспорт-логистика компаниялари, Халқаро автомобиль ташувчилари уюшмаси ҳамда транспорт ва божхона идоралари вакиллари иштирокида транспорт масалалари бўйича уч томонлама ишчи гуруҳининг учрашуви ташкил этилди.

    Учрашувда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинган эди.

    Уч томонлама саъй-ҳаракатлар натижасида бугун ушбу транспорт коридорининг тўлақонли фаолият юритиши, юкларнинг қисқа фурсатларда, хавфсиз равишда белгиланган манзилига етказилиши таъминланяпти.

    Бунинг натижаси ўлароқ ўзбекистонлик ҳайдовчилар илк маротаба Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон йўналиши бўйлаб юк ташувларини муваффақиятли равишда бажарди.

    «Тошкент – Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор – Карачи» йўналиши бўйлаб 2 760 километр йўлни босиб ўтган ўзбекистонлик ҳайдовчилар Карачи портидан ортилган юкни (музлатилган гўшт) бир ҳафтада Тошкентга етказиб келди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates