Ўзбек киноижодкорлари Озарбайжон фильмофондига ташриф буюришди

    Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 7-10 декабрь кунлари Баку шаҳрида "Ўзбекистон киноси кунлари" бўлиб ўтмоқда.

    Бир гуруҳ киноижодкорлардан иборат делегация аъзолари Озарбайжон миллий фильмофондига ташриф буюришди.

    Фильмофонд раҳбари Жамил Гулиев икки мамлакат кино ижодкорлари ҳамкорлигини давом эттириш тажриба алмашиш бўйича фикр билдириб, фильмофонд архивидан ўрин олган ноёб кино ва фото материаллар, қўлёзмалар, турли экспонатлар билан таништирди.

    Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, ҳамкорлик учун барча имкониятлар сафарбарлик қилинишини такидлади ҳамда Озарбайжон миллий филмофонди раҳбарига Ўзбекистон кино санъати китоб-албомини тақдим этди. Шуниси қувонарлики, фильмофонд архивида ўзбек киноси тарихига оид 3 мингдан зиёд фотосуратлар ва 48 та энг сара ўзбек фильмлари сақланмоқда.

    Мазкур тадбир доирасида кинорежиссёр Ёлқин Тўйчиев суратга олган "Фариданинг икки минг қўшиғи" фильми намойиш қилинди. Шунингдек, кино кунлари доирасида озарбайжонлик кино мухлисларига "Мангу дўстлик ва қардошлик", "Аёл қисмати", "Барон 2: Соғинч", "Мақсуд Шайҳзода" сингари бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилиши кутилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates