Видеоконференцияда Alibaba.com (B2B) ва AliExpress (B2C) савдо майдонларида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни жойлаштириш орқали миллий маҳсулотларимизнинг экспортини ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Б.Нейман ўз чиқишида B2B ва B2C шаклидаги электрон савдони амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини тарғиб қиладиган Alibaba компаниясининг фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.
Конференция жараёнида Ўзбекистоннинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари, хусусан, миллий-амалий санъат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларининг Alibaba.сom платформасига уланиш имкониятлари муҳокама қилинди.