Ўзбек оғир атлетикаси ишончли қўлларда ёхуд ҳамюртимиз Жаҳон кубогида мутлақ ғалабага эришди

    Спорт 18 ноябр 2020 942

    Шу йил 11 ноябрь куни Перу давлати марказлигида спортнинг оғир атлетика тури бўйича ўсмирлар ўртасида онлайн Жаҳон кубоги мусобақасига старт берилган эди.

    Нуфузли мусобақада жаҳоннинг 61та давлатидан жами 399 нафар ёш атлет ғолиблик учун супачага чиқишди. Жаҳон кубогида Ўзбекистон шарафини 7 нафар атлетимиз ҳимоя қилди.

    Бунгача вакилларимиздан Нигора Абдуллаева (-55 кг) ҳамда Хусенбой Матрасуловлар (-55 кг) ўз вазн тоифаларида олтин, Нигора Сувонова (-71 кг) кумуш, Хожиакбар Олимов эса (-81 кг) бронза медалларига сазовор бўлишганди.

    Ўсмирлар ўртасида онлайн Жаҳон кубогининг сўнгги кунида яна бир спортчимиз, -96 кг вазн тоифасида Қурбонмурод Номозов умумий 320 кг натижа кўрсатиб, мутлақ ғолибликни қўлга киритди. У энг яқин таъқибчиси, туркиялик Эмре Озтуркни 15 килога ортда қолдирди.

    Спортчимизнинг бу ғалабаси Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллигига муносиб туҳфа бўлди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates