Ўзбек олимасининг монографияси саккиз тилда нашр этилди

    Фан 22 апрел 2021 1165

    Бу ҳақда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ахборот хизмати маълум қилди.

    Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг «Қурилиш» факультети «Бино ва иншоотлар» кафедраси ўқитувчиси Рустамова Дилбар Баҳодировнанинг «Сендвич-панеллари қўлланилиб қуриладиган кам қаватли турар-жой биноларининг эксплуатацион хусусиятлари» номли монографияси Германиянинг Ламберт Аcадемиc Публишинг нашриёти ташаббуси билан инглиз, рус, немис, испан, француз, португал, итальян, поляк каби тилларга таржима қилиниб, нашр этилди ва дунё бўйлаб сотувга чиқарилди.

    Монографияда дунё давлатлари ва Ўзбекистонда ҳозирги кунда энергиясамарадор биноларни қуриш ва лойиҳалаш соҳасида олиб борилаётган ишлар, замонавий изоляцион материалларни қўллаш усуллари хусусида кенг ҳамда аниқ маълумотлар берилиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

    Рустамова Дилбар Баҳодировна ҳозирги пайтда «Ўзбекистон иқлим шароитида бинода юк кўтарувчи қаватлар» илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates