Ўзбек-қирғиз манзумаси

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳибаси Дилбар Ҳайдарованинг қуйидаги янги шеърини ўқинг.

    Қозилар не керак қўшничиликка,
    Минг йиллик қадрдон, тилимиз бирдир.
    Тоғларимиз ўсиб туради тикка,
    Динимиз биттадир, дилимиз бирдир.

    Тўкилиб-сочилиб шу ҳолга келдик,
    Даҳолар яратган улуғ халқлармиз.
    Аразчи боладек аҳволга келдик,
    Бирлашсак, бир куни яна балқармиз.

    Биз якдиллик билан яшасак агар,
    Дунёга таратиб тургаймиз зиё!
    Бир дастурхондан нон тишласак агар,
    Гуллаб-яшнайверар Ўрта Осиё!

    Маслаҳатлар битар ош-нон устида,
    Қўлни-қўлга берса ака-укалар.
    Меҳр кўприк бўлса замон устида,
    Келажак авлодлар қаддин тиккалар!

    Қўшнинг тинч бўлганда, сенинг уйинг тинч,
    Қирғиз томонларда қимизлар пишар.
    Ўзбекнинг уйига тўладир севинч,
    Боғларида олма - қирмизлар пишар.

    Дўстим, насиб қилса, биз томонларга
    Келсангиз, Норинни бир кўрсатамиз.
    Дарё соҳилида интиқ, икки миллатнинг
    Меҳри-муҳаббатин кўкка отамиз!

    Чингиз Айтматовнинг тилидаги гап,
    Қурбонжон Додҳонинг томонлари бу.
    Устоз Зулфиянинг шеърлари сабаб,
    Устоз Эркин Воҳид армонлари бу.

    Оға-иниларнинг елкаси чўнгдир,
    Дунёнинг энг баланд тоғлари қадар.
    Ўзбек-қирғиз, демак, ишлари ўнгдир,
    Дўстлигимиз мангу минг йиллар қадар!

    Бишкекда бошланиб қолганда байрам,
    Тошкентда қирқ қозон осилар ошга!
    Боткенту Фарғона кексалари жам,
    Жалолобод - Наманган ўхшар қуёшга!

    Йўллар очиқ, келинг, тоғлар ошамиз,
    Икки элда яна тўю тантана.
    Қўлни беринг, эжа, гуллар сочамиз,
    «Манас»ни ўқиймиз, ўқиймиз яна.

    Султон суягини хорламас асло,
    Сулаймон тоғлари бизни кутгайдир.
    Қирғизим, хуш келдинг, салом, марҳабо,
    Соғинч яралари энди битгайдир!

    Дилбар БОНУ

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates