Ўзбек ва Куба бокси вакиллари ўзаро тажриба алмашишди

    Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Ўзбекистон Бокс федерацияси билан ҳамкорликда бокс бўйича терма жамоа мураббийлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

    Унда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор Маҳмуджон Болтабаев, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Норйигит Дусанов, бокс бўйича Ўзбекистон Терма жамоа бош мураббийи Тўлқин Қиличев, Терма жамоага жалб этилган кубалик тажрибали мураббийлар Хуан Энрике Стейнерс Тиссерт, Карлос Иван Фуэнтес, Виллануева Хулио Ли Эчаварриа, Осиё, жаҳон ва Олимпиада чемпионлари ва совриндорларидан Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, университет Бокс, қиличбозлик назарияси ва услубияти кафедраси мудири Юра Серебряков, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишди.

    Тадбир давомида университет ректори ташкил этилаётган бундай давра суҳбати ҳар жиҳатдан муҳим эканлигини таъкидлаб, хорижий мутахассисларга эсдалик совғаларини топширди.

    Шундан сўнг, мутахассислар томонидан Ўзбек ва Куба бокс мактабларининг ўзаро боғлиқ ва фарқли жиҳатлари, мазкур спорт турининг ривожланишида олдинга қўйилган мақсад-вазифалар, тажрибали мураббий бўлишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги, шунингдек, бокс спорт турини танлаган ҳар бир спортчи нафақат жисмоний жиҳатдан, балки ақлий жиҳатдан ҳам етук бўлиши зарурлиги каби долзарб масалаларга алоҳида тўхталиб ўтишди.

    Якунда эса талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди, деб хабар беради Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Ахборот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates