Ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали бўлиб ўтади

    Жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Туркманистоннинг Дашовуз шаҳрида ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали бўлиб ўтади.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари турли жабҳада, хусусан, маданий-гуманитар соҳада жадал ривожланиб бормоқда. Бунда олий ва юқори даражадаги ўзаро ташрифлар мунтазамлик касб этиб, улар доирасида қатор келишувларга эришилаётгани муҳим ўрин тутмоқда.

    Икки давлат ҳудудида ташкил этилаётган йирик тадбир ва анжуманларда соҳа вакилларининг фаол қатнашаётгани ўзаро алоқаларнинг амалий ифодаси сифатида намоён бўлмоқда.

    Жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Туркманистоннинг Дашовуз шаҳрида ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали бўлиб ўтади.

    Ушбу нуфузли тадбирда иштирок этиш учун маданият ва санъат намояндалари, ёзувчи ва шоирлар, ҳунармандлар, жами юздан ортиқ ижодкорлардан иборат Ўзбекистон делегасияси Дашовуз шаҳрига ташриф буюрди. Aйни пайтда улар ўзига хос дўстлик байрамига қизғин тайёргарлик кўришмоқда.

    Фестивал доирасида икки давлат санъат усталари иштирокида консерт дастурлари, спектакллар намойиши, ҳар икки тараф шоир ва ёзувчилари, кино соҳаси вакилларининг ижодий учрашуви, фильмлар намойиши, амалий санъат ҳамда заргарлик буюмлари кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган.

    Ўйлаймизки, ушбу фестивал унинг иштирокчиларида унутилмас таассурот қолдиради, икки қардош халқ муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates