Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари қатнашди. Тадбирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган туркман миллатига мансуб юртдошларимиз - меҳнат фахрийлари, фан ва маданият намояндалари, ижодкорлар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакиллари ҳам иштирок этди. Улар Ўзбекистонни ривожлантириш, биродар халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда, юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган.
Давлат раҳбарлари улар билан биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди.
Миллий куй-қўшиқларда ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги тараннум этилди.